Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Qonunlar va moddalar sharhlari

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди:

43-модда (Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби):

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:

«Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади»;

олтинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча еттинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисобланади;

қуйидаги мазмундаги 53-1-модда билан тўлдирилди:

«53-1-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади»;

62-модда (Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш) «бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилди.


Манба: kun.uz



Back to the list