Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Qonunlar va moddalar sharhlari

Жиноят кодексига гиёҳвандлик воситалари аналоглари тушунчаси киритилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган. 

Қонун билан Жиноят кодексига гиёҳвандлик воситалари аналоглари деган тушунча киритилди.

Унга кўра, гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари – кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар.

«Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор» деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор»;

«Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор» деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор»;

«Гиёҳвандлик воситалари», «Прекурсорлар», «Психотроп модда» деган атамаларнинг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Гиёҳвандлик воситалари – гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар;

Прекурсорлар – прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар;

Психотроп моддалар – психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар».


Манба: kun.uz




Back to the list