Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ИШИД чалажон, аммо ғояси ҳамон уйғоқми? Суриядан Мисргача

BBC


 Шимолий Сурия биёбонларидаги жамлоқлардан тортиб Осиё мамлакатлари пойтахталарию, жанубий Филиппин соҳилларига қадар ҳудудда ИШИД ҳамон уйғоқ.

Филиппиндаги Минданаога Руилле Зеке ва Улфа келишганди. Эр-хотин худкуш ҳужумчилар. Улар Сурияга ўтишолмаганди.

Бу оролнинг қоронғу ўрмонларида улар Миср, Марокаш ва бошқа юртлардан келган диний ақидапарастларга қўшилишди.

Сулуда ҳеч қачон бу қадар кўп Филиппин ҳарбийлари тўпланмаганди.

Ўрмонларда эса ИШИД жангарилари кўп, Сулу ҳозир қуршаб олинган.

BBC
Image captionМинтақада аскарлар шиддат билан ҳаракат қилишмоқда

Сулуга ҳужум бўлиши билан бу ерга кўплаб аскарлар келишди.

Ўтган январ ойида Руилле ва Улфа католиклар ибодатхонасига ҳужум қилишди

23 нафар насроний қурбон бўлди.

Ибодатхонада тонгги тиловатлар кечаётганди. Улар ўзларини портлатишди.

Мана шу худкушлик амалига қадар бу жуфтлик уч йил тўртта мамлакатни кезишди.

ИШИДга садоқат билан сафар қилишди...

BBC
Image captionАбу Саййаф гуруҳининг жангдаги видеотасвирлари

Бир йилдан кейин ибодатхона қайта тикланди, аммо насронийлар жамоаси ҳамон ўзини ўнглаб олгани йўқ.

Викториана ва унинг дўстлари учун бу ер бошпана эди.

Аммо у бу ерга қайтишга қўрқиб юрди.

"Мен бошимни кўтарганимда атрофим ўликларга тўла эди. Ярадорлар ёрдам беринг, деб дод солишарди. Аммо мен бизга ким ёрдам берар экан деб ўйлардим".

ИШИД сояси аримаган ҳали... чунки бу ерда бошқа ҳужумлар ҳам кечди.

Аммо ИШИД бу ерда яна ҳам кучаймоқда. Маҳаллий "Абу Саййаф" гуруҳи ҳам ИШИДга садоқатини изҳор этиб, қасамёд қилди. Филиппин ўрмонларига ИШИДнинг қора байроғини тикди.

Маҳаллий жангарилар ҳам яна жонланиб қолди.

ИШИД уларни яна ҳам ваҳшийроқ қилди...Олдиларига каттароқ мақсадларни қўйди.

Бу ерга ИШИД жангариларини қидириш учун кичик ҳарбийлар гуруҳи ташланди.

Аммо улар ҳужумларнинг олдини олишга қодир бўлишмади. Ҳукумат қўшинлари ўз душманлари ўрмонни улардан кўра яхшироқ билишини тан олишади.

BBC
Image captionЖангарилар Ироқ ва Суриядан ўз оилалари билан келишган

Минтақада аскарлар шиддат билан ҳаракат қилишмоқда, улар айнан шу ўрмонда юзлаб жангарилари билан ўзини ИШИДнинг раҳбари деб эълон қилган шахс борлигини билишади. У филиппинлик, аммо араб жангарилари ҳам бор. Жангарилар Ироқ ва Суриядан ўз оилалари билан келишган. Бу одам ўзининг ИШИДга лойиқлигини кўрсатиб улгурган. Аммо Филиппин ҳарбийлари бўлса ҳам бу ўрмонлар ИШИД жангарилари учун хатарсиз бир марказга айланиши борасида қўрқув бор.

Террор бу ерда пайт пойлаб ётибди.

Биз Абу Саййаф гуруҳининг жангдаги видеотасвирларини қўлга киритдик.

Улар орасида... ватанидан узоқда мисрлик жангари. У ўтган йил худкушлик ҳужумида ўлди.

Камера ташқарисида ёш арабнинг овози эшитилади. Хорижий жангарилар яна ўз оилаларини олиб келишган.

Осиё собиқ жиҳодчиларни яна бағрига олди, аммо улар дунёнинг ярмича узоқда қолган халифалик билан ришталарни узишмаган экан.

BBC
Image captionИШИДнинг собиқ ва собиқаларига бошқа борар жой йўқ

Сурия шимоли шарқида жамлоқлардагиларнинг айримлари ИШИДнинг ўзига хос меросига эга.

Бу мамлакатнинг бир бурчаги унутилган ҳудудга айланган.

ИШИДнинг собиқ ва собиқаларига бошқа борар жой йўқ.

Жангариларнинг аёллари ва болаларида ихтиёр бўлмаган, улар халифаликка бир маънода қул бўлишган.

Эрлар ва оталар ўлган ё қамоқда, аммо уларнинг ғоялари ҳамон уйғоқ, ҳамон хатарли...

Бу жиҳод оилаларининг ўз ватанларига қайтиши эса осон эмас.



Манба: BBCUZBEK.COM


Back to the list