• Bosh (sahifa)
  • nashirlar
  • Ekskluziv
  • ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ХАМКОРЛИГИ

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ХАМКОРЛИГИ

 Бугун ер юзининг қайси минтақасига борманг интернет ва компьютер техналогиялари кишиларнинг ҳаётига чуқур кириб борганига гувоҳ бўласиз. Глобал тармоқнинг таъсир кўрсатиш даражаси шунчалик қудратлики, унинг афзалликларини ёки камчиликларини бирданига англаб олиш жуда қийин. Ахборот тармоғи бир вақтнинг ўзида кўп қиррали – кутубхона, концерт зали, музей, расмлар кўргазмаси, анжуманлар майдони, ахборот тарқатиш тизими сифатида глобал кўлам касб этмоқда.

Бугунги кунда интернет фойдаланувчиларининг 74 фоизини 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мутахассисларнинг таҳлилига кўра, диний экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар ўз сафларини кенгайтириш мақсадида турли усуллардан, ҳусусан интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқдалар. Жумладан, улар ҳали мафкуравий жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган ёшларга ижтимоий тармоқлар орқали таъсир ўтказиб, ҳар хил алдов йўллари билан ўзларининг қўпорувчилик ғояларини сингдириб, нотинч вазиятни юзага келтириш орқали ўзларининг диний давлат қуришга бўлган уринишларини амалга оширишда фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.

Республикамизда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, унинг олдини олиш борасида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг мустаҳкам хамкорлиги йўлга қўйилган. Ҳусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакатимиздаги барча ўзини ўзи бошқариш органлари, олий таълим муассасаси, мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан самарали алоқа боғлаган. Диний экстремизм ва терроризм балосини, унинг ер юзига тарқатаётган ёвузликларини ёшларга тушунтириш, бу борадаги билимларини оширишда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда Ёшлар иттифоқи ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан 20 мингдан ортиқ учрашувлар ўтказиб, унда 8 миллиондан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Ўтказилган ҳар бир учрашувда диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таъсири, хорижий мамлакатларга ишлаш учун бораётган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ёшлар иттифоқи Республика Кенгаши ва унинг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ташқи ва ички кучлар томонидан аҳоли, айниқса ёшлар онгига бузғунчи ғоялар, субмаданият элементларини сингдиришга қаратилган сохта анъаналарни олдини олиш бўйича бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Ҳусусан, Наманган вилояти бўйича 12 туман (шаҳар)ларнинг барчасида “Оммавий маданият”га қарши куришиш бўйича жами 144 маротаба “Ўзликни англа”, “Навоий авлодимиз”, “Ватанни асрайлик!”, “Муқаддас аёл”, “Янгиланиш айёми Наврўз”, “Ҳунарманд ва тадбиркор қизлар учун янги образ” каби мавзуларда давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва саҳнавий кўринишга асосланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда жами 5100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “...биз фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовлардан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимизнинг асосида эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмаймиз...”

Зеро, ёшлар маънавий оламининг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайламоқ, болаларимизни маънавий тажовуздан ҳимоя қилиш нафақат ота-она ёки таълим-тарбия мураббийлари, шу билан бирга кенг жамоатчиликнинг ҳам долзарб вазифаларидан саналади.

 

Машарипов Бахтиёр

НИМФОГО бўлим бошлиғи


Back to the list