• Bosh (sahifa)
  • nashirlar
  • Ekskluziv
  • СЕКТАЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН ИНСОНЛАР ЎЗЛИГИНИ ЙЎҚОТИШИ ТАЙИН

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

СЕКТАЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН ИНСОНЛАР ЎЗЛИГИНИ ЙЎҚОТИШИ ТАЙИН

Мусаев Мансур 
Республика Маънавият ва маърифат маркази 
Илмий экспертиза бўлими бошлиғи

 

Похожее изображениеБугунги глобаллашув шароитда тоталитар секталар фаолияти мураккаб, кўп қиррали ҳодиса сифатида намоён бўлмоқда. Инсон онги ва қалбини забт этишга интилаётган диний мазмундаги ахборот оқимлари тобора кучаймоқда.

 XXI асрда турли сабабларга кўра, тоталитар секталар янада фаол ҳаракат қилишга интилмоқда. Шунингдек, дунё ҳамжамиятини деструктив (бўзғунчи) ва тоталитар диний ташкилотлар фаолияти ташвишга солмоқда. Айниқса, дунё миқёсида сектантликнинг ижтимоий намоён бўлиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқаришга замин яратмоқда. Ўз навбатида, тоталитар секталар фаолиятига эътибор қаратилса, аввало ижтимоий, маданий соҳада руҳий ва ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқараётганлиги ташвишлидир.               

Бугунги кунда тоталитар секталар ёки деструктив культлар (сиғиниш) ўз аъзолари ҳуқуқларини бузиш орқали, инсонларни “онгини назорат қилиш”да муайян методологияни қўлловчи зарарли секталар сифатида намоён бўлмоқда. Сектант ташкилотлар ўз аъзоларини экспулатация қилувчи манипулятив (инсонни бошқарувчи) воситаларни қўлловчи бузғунчи ташкилот сифатида инсонларга психологик, молиявий ва жисмоний зарар етказишини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

 Секталар ўз фаолиятида секта аъзоларининг ҳаётий фаолиятини доимо назорат қилади. Айниқса, улар сектантларнинг ҳаёти, фикрлаши ва ҳиссиётларини кузатиш орқали бевосита бошқаришга интилади. Тоталитар секталар ўзининг янги аъзоларини секта таълимотига кўра, бўйсинувчан, итоаткор инсонга айлантириш учун турли хил усулларини қўллашга алоҳида эътибор қаратади.

Тоталитар секталар аксарият ҳолларда ўзининг янги аъзоларини ташкилотга жалб этишда ташкилотнинг асл мақсадларини фош этмайди. Айниқса, ташкилотга янги аъзоларни жалб қилишда ёлғон усулларни қўллашга бевосита эътибор қаратади. Ўз навбатида, тоталитар секталар инсонларни руҳияти ва иродасини бўйсундириш орқали фуқароларга дунё миёсида гўёки “бахт-саодат”, “омад”, “тинчлик”га эришув йўлида, моддий жиҳатдан “беғараз” ёрдам кўрсатишларини ваъда қилади. 

Тоталитар секталар одатда молиявий жиҳатдан катта сармояга эга бўлиб, ўз пул маблағларини асосан инсонларни сектага жалб этишда фойдаланади. Сектага жалб қилинган янги аъзоларга қимматбахо совғалар, хорижга чиқиш учун “молиявий ёрдам” кўрсатиш ваъда қилинади. Ўз навбатида, секта таълимотида сектантларга ташкилот фаолиятини ривожлантириш мақсадида “умумий фаолият” учун моддий маблағлар йиғиш талаб этилади. Сектанинг янги аъзолар қаттиқ назорат остида бўлади, уларни мустақил фикрлаши ва янги режалар тузиш тақиқланади. 

Тоталитар секталар таъсирига тушган инсонлар ўзлигини йўқотиш, руҳий тушкунлик оқибатида ўз яқинлари ҳамда реал хаётдан узоқлашади. Тоталитар секталар фаолиятида секта аъзоларини доимий тарзда ўз етакчиси ва сектантларнинг ўзаро тушуниши бирлаштиради. Бинобарин, тоталитар секталарнинг мақсади инсонни ташқи дунёдаги алоқасини узишга бўлган интилишида намоён бўлади. Аксарият секталар инсонларни бўйсиндиришда психатроп моддалар ҳамда психиотехника воситаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади.   

Глобаллашув шароитида миссионерлик ҳаракатларини фаол тарзда олиб бораётган деструктив ва тоталитар диний ташкилотлар фаолияти дунё жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Айниқса, тоталитар секталар фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва миллий қонунчиликни бузиш, ирқчилик мафкурасини ёйиш, молиявий фирибгарлик каби ҳолатлар кўзатилмоқда.   

Ҳозирги пайтда айрим секталар халқаро миқёсда нодавлат нотижорат ташкилотлар мақомида фаолият юритмоқда. Шу ўринда, жамият хавфсизлиги ва мамлакат барқарорлигига хавф тўғдириши мумкин бўлган деструктив ва тоталитар диний ташкилотларнинг фаолиятида қуйидаги бузғунчи белгиларини амалга оширувчи ҳолатларига эътибор қаратиш лозим:

-          онгни беқарор қилиш;
-          ўта кетган молиявий талаблар (йиғимлар);
-          ўтмишдан мажбурий равишда узиш;
-          жисмоний соғлиққа тажовуз қилиш;
-          болаларни жалб қилиш;
-          жамиятга қарши фикр билдириш;
-          жамоат тартибини бузиш;
-          жиддий айбларга кўра судга ёки терговга жалб қилиш;
-          иқтисодий фаолият меъёрларини бузиш (маблағларни сир сақлаш);
-          ҳокимият идораларига киришга интилиш. Бинобарин, деструктив ва тоталитар диний ташкилотларнинг фаолиятида мазкур ҳолатлар кузатилса, ушбу диний ташкилотни секта дея, ҳисоблаш мумкин.

 Таъкидлаш жоизки, номзодларни сектага жалб этишда ёлловчилар мохирлик билан ёндашади. Айниқса, сектантлар асосан жамият ҳаётида беқарор ва ноқулай ижтимоий ҳамда рухий тушкунлик ҳолатда бўлган инсонларга бевосита эътибор қаратади. Хусусан, дам олиш масаканларида (таътил, саёҳат, кунгилочар жойлари) бўлганлар, олий ўқув юртлари талабалари (асосан биринчи ва охирги курс талабалари), кекса инсонлар (нафақага чиққан ва ўзоқ вақт ёлғизликда бўлганлар), содда ва ишонувчан ёшлар (ўзлигини англаш даврида), тушкунлик ҳолати (ҳасталик, ўлим, ўз яқинларидан ажрашиш) даги мухожирлар, қочоқлар, ишсизлик, умуман дўстона муносабат, алоқа ўрнатишга эҳтиёжи бўлган фуқаро бундай эътиборнинг объекти ҳисобланади.


Back to the list