• Bosh (sahifa)
  • nashirlar
  • Intervyu
  • Тўйхонадаги портлаш: Меҳмонларни кулиб кутиб олгандим, кейин жасадлари чиқди - Афғонистон

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тўйхонадаги портлаш: Меҳмонларни кулиб кутиб олгандим, кейин жасадлари чиқди - Афғонистон

Мирвайс Илмийнинг тўйи азага айланди Афғонистон пойтахти Кобулда ўтаётган тўйи бомба ҳужумига учраган куёв ҳаётдан умидини узганини айтади.

Телевидение орқали намойиш қилинган интервьюда Мирвайс Илмий ўзи ва келин омон қолгани, аммо ҳалок бўлган 63 киши ичида акаси ва бошқа қариндошлари ҳам бўлганини билдирди.

Тўйхонада амалга оширилган йирик бомба ҳужуми учун ўзини Исломий Давлат деб атовчи гуруҳ масъулиятни олди. Ҳужумда 180дан ошиқ одам ҳам жароҳат олган.

Келин ва куёв ўтирадиган жойга яқин рақс майдончаси ёнига ўрнатилган бомба ҳужумида кўплаб ёш болалар ҳам ҳалок бўлишди.

Толо Нюс агентлиги билан суҳбатда Мирвайс Илмий меҳмонларга тўла тўйхона қаршисида юзларида табассум билан ўз яқинларини қарши олгани, аммо бир неча соат ўтгач, тўйхонадан уларнинг жасадлари олиб чиқилганини эслади.

"Оилам, келиним шокда, улар гапира олишмаяпти. Келин кўп ҳушидан кетиб қолаяпти", - дейди у.

Тўйхонада 63 киши ҳалок бўлди
Фото муаллифлик ҳуқуқиWAKIL KOHSAR/GETTY IMAGES
Image captionТўйхонада 63 киши ҳалок бўлди

"Умидни йўқотдим. Акамдан айрилдим. Дўстларимдан айрилдим. Қариндошларимдан айрилдим. Мен ҳеч қачон энди бахтли бўлмайман".

"Жанозаларга боролмайман, жуда жоним қочган... Биламан, бу афғонлар кўрадиган охирги азоб эмас. Бу азоблар давом этади", - дейди умидсиз куёв.

Мирвайснинг қайнотаси ўз томонидан 14 қариндоши ҳужумда ҳалок бўлганини айтади.

АҚШ ишғоли бошланганидан 18 йил ўтиб ҳам давом этаётган жангларда оддий афғон халқи жабр кўришда давом этяпти.

Президент Ашраф Ғани ҳужумни "ваҳшиёна" дея таърифлади ва Толибон ҳаракатини "террорчиларга майдон яратиб бериш"да айблади.

АҚШ билан музокаралар қилаётган Толибон ушбу ҳужумни қоралаб чиқди.

Исломий Давлат мазкур музокаралар иштирокчиси эмас.


Манба: BBCUZBEK.COM 


Back to the list