В Узбекистане Ташкент

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ёшлар меҳнат миграциясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

122
22 июль куни Халқаро миграция ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўтказилади.

Конференциядан асосий мақсад – ёшлар миграцияси соҳасидаги мавжуд муаммоларни яхшилаш ва ҳал қилиш, бу борадаги келгусидаги чора-тадбирларни белгилаш, уларни ҳуқуқий тартибга солиш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Конференция давомида ёшлар миграциясининг ҳозирги тенденциялари, хавф-хатарлар таҳлили, салбий оқибатларини минималлаштириш ва ҳуқуқий тартиби, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг хавфсиз ва бошқариладиган ёшлар миграциясини таъминлашдаги роли тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинади.

Конференция рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Шунингдек, тўғридан-тўғри (синхрон) таржима хизматидан фойдаланиш мумкин.


Манба: ЎзА



Back to the list