В Узбекистане Ташкент

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентда 1 октябрь куни отлиқ парад бўлиб ўтади

543

Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида 1 октябрь куни соат 16:00 да отлиқ парад бўлиб ўтади. Тадбирда 100 дан ортиқ инглиз, немис, янгиқирғиз, қорабайир ва фриз зотига мансуб от иштирок этади. Бу ҳақда Йилқичилик ва от спорти федерациясига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Отларда парад кийимидаги от спорти турлари бўйича спортчилар, Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ ҳузуридаги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия кавалер эскадронининг фахрий қоровул баталёни ходимлари ҳаракатланади.

Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси

Федерация томонидан маълум қилинишича, отлиқ парад 1 октябрь куни ўқитувчилар ва мураббийлар байрами муносабати билан ўтказилади.



Back to the list