Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда нима мигрантларни рўйхатдан ўтишга мажбурлайди – эксперт фикри

493

"XXI аср миграция" фонди вице-президенти Наталья Власова нима мигрантларни рўйхатдан ўтишга мажбурлаши ҳақида Sputnik᾽ка ўз фикрларини билдирди.

Наталья Власова Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида Россия миграцион қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эксперт мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборишларидан қўрқишлари сабабли кўп ҳолларда миграцион рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилишади ва ўзларининг Россияда бўлишларини қонунийлаштиришади деб ҳисоблайди.

Агар илгари иш берувчилар мигрантларни унинг ишлаш жойи бўйича рўйхатга қўя олишган бўлса, ўтган йилнинг июль ойида қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра чет эллик фуқароларни иш жойи бўйича рўйхатга қўйиш тақиқланган. Эндиликда мигратлар ўзлари ҳақиқатдан ҳам яшаб турган жойларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Қонунга амал қилмаган мигрантлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.

“Мазкур ҳолат кўпчилик мигрантларни миграцион рўйхатдан ўтишга ундайди”, - дея таъкидлади эксперт.

Шунингдек, эксперт аксарият мигрантлар нархи қиммат бўлгани сабаби ишлаш ҳуқуқи берувчи патентни расмийлаштирмасликларига эътибор қаратди. Рўйхатдан ўтган мигрантлар Россия ҳудудида 180 кун бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

“Улар Россияга келиб, рўйхатдан ўтишади, лекин патент расмийлаштиришмайди. Сўнгра уч ой ўтгач Россияда бўлишни қонунийлаштириш мақсадида Қозоғистон ёки Беларусь чегарасини кесиб ўтишади. Шундай қилиб, яна уч ой Россияда бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Улар йилда давомида уч марта чегарани кесиб ўтишади. Шунинг учун Россияда мигрантларни ҳисобга олиш жараёни қийинлашади”, - дейди у.




Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list