Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди - ИИВ

462

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тадбир олиб борилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унинг натижасида, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З.  “Азиза” исмли жиноий шериги билан тил бириктириб, ўзи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 31 ёшли А.Р. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.М.ни “Ғишткўприк” чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истанбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юбораётган вақтда  қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list