Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Имомали Раҳмон Афғонистон шимолига катта сонда террорчилар ташланаётганини айтди

457

Афғонистон шимолига террорчилик гуруҳлари, жумладан ИШИД жангариларининг катта гуруҳлари ташланмоқда. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон айтиб ўтди. 

“Бу террорчиларнинг мақсади минтақадаги вазиятни издан чиқариш ҳисобланади. Мен 2008 йилдаёқ Афғонистон атрофида “хавфсизлик камари” яратиш зарурлиги ҳақида гапиргандим, бироқ кўплаб ғарб дипломатлари Афғонистон муаммоси Марказий Осиё муаммоси эканлигини айтишган”, деб таъкидлаб ўтди Раҳмон Душанбеда 17 майда террорчиликка қарши халқаро ва минтақавий ҳамкорликка бағишланган анжуманнинг очилиши вақтида. 

Тожикистон президентининг айтишича, жаҳон ҳамжамияти Афғонистон муаммосига эътибор қаратиши лозим.

“Террорчиларни ўзиники ёки ўзганикига, яхши-ёмонга ажратиш мумкинмас. Уларнинг миллати, ватани йўқ, улар бирорта динга бўйсунмайди. Сўзлардан ишга ўтиш лозим. Биз кўплаб анжуманлар ва семинарлар ўтказамиз, чиройли сўзлар айтамиз, яхши баёнотлар қабул қиламиз, бироқ амалиётда ҳаммаси қуруқ сўзлар бўлиб қолмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Раҳмон.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list