Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ҳусийлар Саудия Арабистони ва БААдаги яна 300 объектга ҳужум қилишларини айтишди

482

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи гуруҳи Саудия Арабистонидаги марказий нефть қувурига ҳужум қилгандан кейин подшоҳлик ҳудудидаги ва қўшни БААдаги ҳаётий муҳим яна 300 та стратегик объектга ҳужум қилмоқчи. Бу ҳақда ҳусийларга қарашли SABA ахборот агентлиги хабар берди. 

Яман мудофаа вазирлигидаги манбанинг маълум қилишича, Саудия Арабистонидаги нефть қувурига ҳужум 300 та мўлжалдан иборат рўйхатдаги биринчиси эди.

“Яна 299 та мўлжал қолмоқда. Улар орасида БАА ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий ва стратегик объектлар бор”, деб хабар берди ахборот агентлиги.  

Ўтган ҳафта Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийлар дронлар ёрдамида Саудия Арабистонидаги нефть қувурига ҳужум содир этишди. Бунинг оқибатида насос станцияларига шикаст етиб, нефтнинг қувурга узатилиши вақтинчалик тўхтаб қолган. Ундан аввалроқ эса номаълум кимсалар БАА ҳудудий сувларида Саудия Арабистонига тегишли 2 та нефть танкерига ҳужум қилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list