Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

20 майдан Британияга кириш қоидалари ўзгаради

442

20 майдан Буюк Британия барча хорижликлар учун миграция қоғоз карталарини бекор қилади. Бу хорижликларнинг келиш пунктларида навбатларни қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Британия чегара хизмати бошлиғи Пол Линкольн маълум қилди. 

Бунгача миграция карталарини Европа иқтисодий ҳудуди ортидан авиарейслар ва денгиз портлари орқали келувчи йўловчилар тўлдиришарди.

Линкольннинг маълум қилишича, карталарнинг бекор қилиниши “йўловчиларнинг тобора кўпаяётгани муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради”. Унинг таъкидлашича, миграция карталарига киритилган аксарият маълумотларни яқин орада электрон кўринишда йиғиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, Британия касаба уюшмалари ўзгариш чегара назоратини сусайтиришидан хавотирланмоқдалар. Таъкидланишича, Британияда ҳар йили мамлакатга кираётган хорижий фуқароларни қайд қилиш учун 16 млн.тага яқин миграция картаси чиқарилган.

Касаба уюшмалари фикрича, карталарнинг бекор қилиниши хавфсизлик идораларини “ноқонуний операциялар иштирокчилари ёки жиноятчиларни” жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган қимматли маълумотдан маҳрум қилиши мумкин.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list