Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Британия ва Франция Сурияга қўшимча қўшин юборишга рози бўлди – ОАВ

538

Британия ва Франция Сурияга у ердан кетаётган америкалик ҳарбийлар ўрнига қўшимча қўшин юборишга рози бўлди. Бу ҳақда Foreign Policy нашри хабар берди.

“АҚШ маъмурияти ходими АҚШнинг Сурияда қўшинлари бўлган ягона ҳамкорлари – Британия ва Франция қўшинлари сонини 10 фоиздан 15 фоизгача ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олганини тасдиқлади”, деб маълум қилинган хабарда.

“Қўшимча қўшинларнинг аниқ сони ва уларни ошириш жадвали номаълум”, деб қўшимча қилган манба. Унинг айтишича, Болқон ва Болтиқ давлатлари Сурияга қанчадир ҳарбий юбориши мумкин, Италия бу масала бўйича яқин орада бир қарорга келади.

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши операция олиб боради. 2018 йил декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилишини эълон қилганди. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list