Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида назоратни ташкил этиш тартиби такомиллаштирилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида назоратни ташкил этиш тартиби такомиллаштирилади

259

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, уларни фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Муайян тур ва шаклдаги назоратдан озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.

Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органлари билан ҳамкорликда амалга оширадилар.

Ҳар бир муайян ўтказиш пунктида шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишнинг технологик схемаси ҳудудий давлат назорати органлари ва (ёки) ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарлари томонидан келишилган ҳолда жорий этилади.

Назорат тартиб-таомилларини амалга оширишда қурол-яроғ ва техника, махсус назорат техника воситалари, муҳандислик иншоотлари, хизмат итлари, шунингдек, инсон ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз ва товарлар ҳамда транспорт воситаларига зарар етказмайдиган дезинфекция воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Давлат чегарасини кесиб ўтишда давлат экологик назоратидан ўтказилади:

Қизил китобга киритилган ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб кириш ва олиб чиқиш таъқиқланган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳамда уларнинг қисмлари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, уларнинг ҳосилалари, ботаник ва зоологик коллекциялар;

ҳаракатланиши ва транзити “Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида”ги 1989 йилдаги Базель конвенцияси билан орқали тартибга солинадиган экологик хавфли чиқиндилар;

Давлат экологик назорати объектларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали транзит олиб ўтиш амалдаги қонунчиликка асосан йўл қўйилади.

Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладорлиги
ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;

халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;

тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг тегишли топшириғига мувофиқ, айрим шахслар, товарлар ва транспорт воситалари;

табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;

Ўзбекистон Республикасининг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Зарур ҳолларда, шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбари ҳамда божхона органи бошлиғининг ўзаро келишувига асосан устувор тартибда ўтказилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга ўтказиш пунктида қуйидагилар тақиқланади:

чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видеога суратга олиш;

давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа воситалардан фойдаланиш;

давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;

давлат назорати органларининг қонуний талабларини бажармасликка, ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват этиш, оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмалар тарқатиш йўли билан давлат назорати органларининг ўз қонуний фаолиятини амалга оширишига қаршилик кўрсатиш, шунингдек давлат назорати органларининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаслик;

ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;

ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).




Манба: kun.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list