Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди

451

АҚШ ва «Толибон» радикал афғон ҳаракати делегациялари Қатарда бўлиб ўтган музокараларда деярли барча масалаларда келишувга эришди. Таъкидланишича, ҳал этилмаган масалалар бир ёки икки пунктни ташкил этади, холос. Бу ҳақда «Толибон»нинг Дохадаги расмий вакили Сухайл Шахинга таяниб, Sputnik хабар берди.

Америка делегацияси ва толиблар ўртасидаги музокаралар Қатарда сешанба, 9 июль куни, Дохадаги афғонлараро диалог якунлангач қайта тикланди. Шундан сўнг АҚШ делегациясига бошчилик қилган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Пекинга учган. Халилзад у ердан толиблар билан музокаралар ҳолати ҳақида баёнот бериш учун Вашингтонга йўл олиши керак эди.

«Музокараларда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича келишувга эришилди, кейинги раунд вақтида муҳокама этиладиган бир ёки икки пункт қолди, холос», — деб айтган Шахин.

У шунингдек, Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиш муддатлари ҳали келишилмаганини, аммо «тирқиш торайганини» таъкидлади.

Толибон вакили айтишича, АҚШ билан музокаралар ҳозирча муддати аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланади.

АҚШ махсус вакили илгарироқ «Толибон» билан музокаралар Қатарда тўрт асосий мавзуда олиб борилаётганини: у ўт очишни тўхтатиш, Америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши, афғонлараро мулоқотни ўтказиш ҳамда афғон ҳудудидан АҚШ ёки бошқа давлатларга ҳужум қилиш мақсадида фойдаланишдан воз кечишни қамраб олганини хабар қилган эди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list