Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ИШИД ва «Толибон»нинг 150 жангариси афғон ҳарбийларига таслим бўлди

315

Афғонистоннинг Кунар вилоятида радикал ҳаракатларнинг камида 150 жангариси ҳукумат қўшинларига таслим бўлди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, таслим бўлган жангарилар орасида «Толибон»нинг 110 аъзоси ва ИШИДнинг 40 аъзоси бор. Жангарилар зўравонликдан воз кечиб, қурол ташлаб, ҳукуматга таслим бўлган.

Таъкидланишича, вилоят раҳбарияти, хавфсизлик хизматлари вакиллари ва қабилалар бошлиқлари жангариларнинг ушбу қарорини қутлашган. Улар жангариларнинг зўравонликдан воз кечиши ярашув ва ихтилофларни ҳал қилиш жараёнидаги муҳим қадамлигини айтиб ўтишган.

Жангарилар енгил ва оғир қуролларни топширишган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list