Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сергей Лавров Сурияда уруш тугаганини маълум қилди

278

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда уруш тугаганини ва мамлакат секин-аста тинч ҳаётга қайтаётганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, айни вақтда Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш учун сиёсий жараёнларни илгари суриш масаласи асосий режага чиққан.

«Суриядаги уруш ростдан ҳам тугади… Фақатгина Идлиб, Фирот дарёсининг шарқий қирғоғи каби Сурия ҳукуматининг назоратида бўлмаган алоҳида ҳудудлар қолмоқда», — дейди вазир.

Россия 2015 йилнинг сентябрида Сурияда ҳарбий операцияларни бошлаган эди. Президент Владимир Путин уч маротаба Россия қўшинларини мамлакатга киргизиш бўйича фармойиш берганди.

31 августдан бошлаб Суриянинг Идлиб вилоятидаги деескалация зонасида ўт очишнинг тўхтатиш режими жорий этилган. 7 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари «Ал-Қоида»га боғлиқ жангарилар бошқарувидаги пунктга зарба берган, оқибатда 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list