Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда «Толибон»нинг юқори мартабали амалдори ўлдирилди

352

Афғонистондаги Саманган вилоятининг “соядаги” губернатори, “Толибон” вакили Мавлави Нуриддин ҳукумат кучлари авиазарбаси чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Мавалави Нуриддин ва унинг тўрт нафар тансоқчиси кетаётган автомобиль Туксин қишлоғи яқинида ҳаводан берилган зарбага учради", - деди афғон армияси 209-корпусининг матбуот хизмати раҳбари Ханиф Резаий.

Унинг сўзларига кўра, машинада бўлган барча ҳалок бўлган.

Толиблар бу хабарга ҳозирча изоҳ беришмади.

Сентябрь бошларида Боғлон вилоятида яна бир “соядаги” губернатор Мулла Абидулла ўлдирилган, у билан бирга яна 45 жангари йўқ қилинганди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list