Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сурия лагерларидаги Тожикистон фуқаролари бўйича маълумотлар ошкор қилинди

430
Тожикистон расмийларининг маълумотига қараганда, айни дамда Суриядаги қочқинлар лагерларида бир неча йил муқаддам “Ислом Давлати” гуруҳига кириб қолган жангариларнинг оила аъзолари бўлмиш камида 575 нафар аёл ва болалар бор.

Тожикистон ҳукуматидаги манбанинг айтишича, улардаги маълумотларга қараганда кўпчилик тожикистонликлар Хасакия вилоятидаги “Аль-Хол” лагерида ушлаб турилибди.

“Уларнинг тахминан 90 нафари хотинлар, 200дан ортиғи қизлар ва 240дан ортиғи болалардир. Болалар 1 ёшдан 17 ёшгача. Кўпчилик болалар ғирт етим. Бу якуний статистика эмас, аслида у ердаги Тожикистон фуқаролари бундан-да кўп бўлиши мумкин”, дейди Тожикистон ҳукуматининг ходими.

Унинг айтишича, лагерга тожик хотин-қизлари ва болалари ИШИД жангариларининг қочқиндаги оила аъзолари билан биргаликда Багус минтақаси озод қилинганидан кейин йил давомида олиб келинган. Умумий ҳисобда қочқинларнинг“Аль-Хол” лагерида камида 70 минг киши ушлаб турилибди, уларнинг тахминан 10 минги хорижликлар, жумладан Тожикистон фуқароларидир.

Шу йилнинг баҳорида оталари ўлдирилган ёки бедарак йўқолган, оналари узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган 84 нафар болани Ироқдан олиб келган Тожикистон ҳукумати Суриядан Тожикистон фуқароларини экстрадиция жараёни устида иш олиб бораётганликларини айтмоқда. Аммо ҳукумат вакилларининг айтишларича, бу категориядаги фуқароларнинг репатриация талаблари ҳозирча белгиланмаган. Бир вақтлар ИШИД назоратида остида бўлган ҳудудлардан фуқароларни қайтариш дастурини ҳаётга татбиқ этиш учун ҳукумат икки давлат даражасидаги маълум бир ҳужжатларни имзолаши керак.

Тожикистон дипломатиясининг вакиллари бундан аввалроқ Тожикистонлик хотин-қизлар ва болалар ушлаб турилган Суриядаги қочқинлар лагерига борганликларини маълум қилишар экан, бу лагерларда қочқинларнинг яшаш шароити жуда ҳам ёмон эканини тасдиқладилар.



Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list