Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ИШИД жангарилар гуруҳи афғон ҳукумат кучларига таслим бўлди - фото

324

Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари ҳукумат кучларига таслим бўлди. Таслим бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

Афғонистоннинг Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари, аёллар ва болалар, умимий ҳисоби тахминан 300 киши ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News телеканалига асосан хабар қилди.    

Хабарда айтилишича, айрим жангарилар Покистон фуқаролари бўлган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Толиблар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган.

Мамлакат ҳудудида ИШИД* террорчилик гуруҳининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқдалар.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list