Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожирни пичоқлаган 3 ўсмир ҳибсга олинди

366

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман суди ўзбекистонлик 38 яшар меҳнат муҳожирига ҳужумда гумон қилинган уч нафар ўсмирни келгуси йил 12 январга қадар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига юборди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса 11 ноябрь куни кечки пайт рўй берган. 19, 17, 16 ва 15 ёшли 4 нафар маҳаллий аҳоли вакили «Ковалево пости» темир йўл бекатида ўзбекистонликка ҳужум қилиб, юзига газ суюқлигини пуркайди. Шундан сўнг аёвсиз тепкилаб, камида 5 маротаба пичоқлайди. Унинг қўл телефони ва ичида кийимлари бўлган рюзакини тортиб олади. Ўғирланган буюмлар қиймати 7850 рублдан (122 доллар атрофида) ошмаган бўлса ҳам, муҳожирга жиддий жароҳат етказилади.

Тергов қўмитаси шаҳар бўлими матбуот хизматига кўра, ҳужум «экстремистик кайфиятлар» туфайли амалга оширилган, ўсмирлар ижтимоий тармоқлардаги миллатчилик руҳидаги гуруҳларга кириб тургани аниқланган.

Мазкур ҳужумда иштирок этган тўртинчи қатнашчи озодликни чеклаш чорасидан қутулиб қолган. Унинг 15 ёшда эканлиги айтилмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list