Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Лондон полицияси 29 нафар аёлни қулликдан озод қилди

344

Лондон полицияси 17 кишини одам савдосида гумон қилиб қўлга олди, қулликда сақланаётган 29 нафар руминиялик аёл озод қилинди. Бу ҳақда Скотланд-Ярд хабар берди.

"Эрталаб ўтказилган бир нечта рейдлар натижасида 17 киши - 14 эркак ва уч аёл одам савдоси билан шуғулланадиган халқаро жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланиб қўлга олинди. Рейдлар Лондоннинг бир нечта районида ўтказилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинганлар "замонавий қуллик" учун шароит яратиш, фоҳишаликни ташкил этиш, гиёҳванд модда ва қуроллар билан боғлиқ жиноятларда гумонланмоқда.

"Полиция борган манзилларда жами 29 нафар аёл борлиги аниқланди, уларнинг ёши 20 дан 40 ёшгача. Барча аёллар хавфсиз жойга жўнатилди", - дейилади хабарда.

Операция Руминия полицияси, Руминиянинг Британиядаги элчихонаси ва Европол ҳамкорлигида ўтказилгани айтилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list