Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида

215
“Global Terrorism Index — 2019” рейтингида терроризм хавфи даражаси бўйича Ўзбекистон 2018 йилга нисбатан ўз позициясини уч поғонага оширди ва 2019 йилда 132 ўриндан 135 ўринга кўтарилиб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида қолди. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси“ марказига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Рейтингдан дунёнинг 160 мамлакати терроризмнинг хавфлилик даражаси бўйича ўрин олган. Шунингдек, энг хавфсиз давлатлар қаторида Туркманистон ва Белоруссия (138 ўрин) тан олинган. Эстония 123 ўринни, Латвия 117, Литва 107, Озарбайжон 103, Грузия 90, Қирғизистон 87, Қозоғистон 85, Тожикистон 50 ўринни эгалламоқда.
Россия Федерацияси эса террористик хавф бўйича 4,9 баллни қайд этиб, рейтингнинг 37 ўрнини тўлдириб турибди.


Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list