- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилиши мумкин - ОАВ
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилиши мумкин - ОАВ
Россия ва Ўзбекистон ўзбекистонлик фуқароларнинг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 15 кунгача оширишни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Россиянинг REGNUM ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар тарқатди.
«Икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва идораларига Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши муддатини узайтиришни кўзда тутувчи икки томонлама битимни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди», - дея ўз суҳбатдошининг сўзларини келтирган агентлик.
Айни пайтда ўзбекистонликларга Россия ҳудудида 7 кунгача бўлган муддатда рўйхатдан ўтмасдан қолишга рухсат берилган.
Манба: kun.uz