Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

265

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида бир қаватли ёғочдан қурилган уйда рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган яна бир ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритди.

У 1998 йилда туғилган, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида истиқомат қилган Муҳаммадали Зокир ўғли Зокиров бўлган.

Аввалроқ фожиа оқибатида ҳалок бўлган тўққиз ўзбекистонликнинг рўйхати эълон қилинган, уларнинг саккиз нафари Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан эди:

1. Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
2. Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
3. Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 1997 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
4. Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли,1998 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
5. Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
6. Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
7. Норов Меҳриддин Ғайбуллаевич, 1966 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
8. Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
9. Ҳасанов Умид Каримович, 1979 йил (Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида истиқомат қилган)

«Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келган аянчли ҳодиса оқибатида вафот этган ватандошларимизнинг оила аъзорларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади вазирлик хабарида.

21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин рўй берди. Уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи қулаб тушган. Ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

Икки киши ёнаётган уйдан қочиб чиқишга улгурган. Уларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ёниб кетган уйда жами бўлиб 14 киши яшаган. Улар «Гринвуд» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тахминларга кўра, уйдаги электр жиҳозларнинг носозлиги ёнғин сабаби бўлган.

Бундан аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ҳодиса юзасидан ҳукумат комиссияси тузилгани хабар қилинган эди.

Манба: kun.uz

Munosabat bildirmoq

Back to the list