Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Яна бир давлат Ҳизбуллоҳни террорчилик ташкилот деб эълон қилди

311

Гондурас ҳукумати расмий тарзда Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини террористик ташкилот деб эълон қилди. Бу ҳақда душанба куни Гватемала хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли ходими маълум қилгани ҳақида хабар бермоқда таржимон.уз.

«Биз Ҳизбуллоҳни террорчилик ташкилоти деб эълон қиламиз ва уни террорчилик ҳаракатларини амалга оширувчи шахслар ва муассасалар рўйхатига киритамиз. Шунингдек, уни молиялаштириш билан боғлиқ ишларни ҳам теракт деб ҳисоблаймиз», дейди Гондурас хавфсизлик вазирининг ўринбосари Луис Суазо.

Шиалар ҳукмронлик қиладиган ва яхши қуролланган Ҳизбуллоҳ гуруҳини АҚШ ҳукумати ҳам террористик ташкилот деб эълон қилганди. Маълумот учун, ушбу гуруҳ Эрон томонидан қўллаб-қувватланади.



Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list