Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • «Росавиация» Ўзбекистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиб кетишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар берди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

«Росавиация» Ўзбекистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиб кетишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар берди

237

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Москвадан олиб кетишда маълум қийинчиликлар бор. Идоранинг таъкидлашича, фуқароларни олиб чиқиб кетиш ушбу мамлакатларнинг йўловчиларни ташиш бўйича позицияси туфайли қийинлашган

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Москвадан ватанларига олиб чиқиб кетиш ҳозирча мураккаб масала бўлиб турибди, деб хабар берди «Росавиация» ўз сайтида.

Идора бунга сабаб сифатида ушбу давлатлар расмий органларининг йўловчиларни ташиш бўйича позициясини келтирди, аммо у нимадан иборат эканлигига аниқлик киритмади. «Ушбу масалани ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда», - дейилади хабарда.

Шунингдек, идоранинг таъкидлашича, 23 март куни Қирғизистоннинг 297 нафар фуқароси Москвадан Ўшга «Уральские авиалинии» рейсида олиб борилди. У ердан 17 нафар россиялик Екатеринбургга қайтарилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон барча мамлакатлар билан ҳаво қатновини чеклаган эди. Қирғизистонда ушбу тақиқ фақат Россияга бориш ва келиш рейсларига тааллуқли эмас, дея хабар берган «РИА Новости» республика коронавирусга қарши кураш штабига таяниб.

Бундан ташқари, Қирғизистон пойтахти ва йирик шаҳарларида фавқулодда ҳолат ҳамда комендантлик соати жорий этилди.

«Росавиация»нинг хабар қилишича, 23 март куни Россияга етти мамлакат: Болгария, Миср, Испания, Кипр, Марокаш, Сербия ва Франциядан 1,3 мингдан ортиқ одам олиб келинди

Бундан олдин, Ўзбекистон шу ҳафта хориждаги фуқароларини олиб келиш учун яна 7та чартер рейс амалга ошириши хабар берилганди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list