Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 65 нафарга етди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 65 нафарга етди

252

Ўзбекистон пойтахтига кириш-чиқиш тақиқланган.

Тошкент дохил бошқа вилоят марказларида ҳам транпорт чекловлари жорий этилган.

Ўзбекистонликлар бошқа бир неча мамлакатларда бўлгани каби коронавирус тарқашини секинлаштириш учун ўрнатилган турфа чекловлар билан яшашмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 65 нафарга етди.

Коронавирус инфо Телеграм канали маълумоти:

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Коронавирусга чалинганлар орасида аҳволи оғир беморлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Раиси, Акмал Бурханов карантин қоидаларини кучайтиришни таклиф қилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш ва карантин қоидаларига риоя этилиши устидан тегишли назорат олиб боришга тайёр армияни қисман сафарбар этиш зарур.

Бўшаб қолган Тошкент
Фото муаллифлик ҳуқуқиBBCUZBEK.COM
Image captionБўшаб қолган Тошкент

Бурхановга кўра, бу чоралар жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун керак.

"Карантин бу - эркинликни чеклаш эмас, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий чорасидир", дейилади "Юксалиш" ҳаракатининг баёнотида.

Унда айтилишича, коронавирус инфекцияси ҳақидаги хабарлар "жанг майдонларидаги хабарларга ўхшаб кетмоқда".

Тошкент ёпилди

koronavirus info uz
Фото муаллифлик ҳуқуқиKORONAVIRUS INFO UZ
Image captionМамлакат бўйлаб тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати тасдиқланганидан 8 кун ўтиб, ҳукумат вирус ўчоғи бўлган Тошкентда карантинни кучайтириш ҳақидаги қарорни эълон қилган.

Душанба куни расмий Koronavirus Info каналида эълон қилинган қарорга мувофиқ, душанба ярим тундан пойтахтга кириш ва чиқиш ёпилган.

"Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди", дейилади расмий ахборотда.

Ҳукумат, шунингдек, вилоятлар ўртасидаги қатновни ҳам чеклаган.

Вилоятларда ижтимоий масофани сақлаш ишларига ички ишлар ва бошқа куч тизимлари жалб этилгани хабар қилинмоқда.

коронавирус
Фото муаллифлик ҳуқуқиOFFICIAL

Бош прокуратура карантин қоидаларини бузган бир неча шахсга нисбатан жиноят иши очилгани ва суриштирув бошланганини маълум қилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиясов карантин қоидаларини 90 фуқаро бузгани аниқлангани, шундан уч ҳолатга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиясов карантин билан боғлиқ журналистлар саволларига жавоб берди
Фото муаллифлик ҳуқуқиKORONAVIRUS.INFO
Image captionИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиясов карантин билан боғлиқ журналистлар саволларига жавоб берди

Тошкентда метро дохил жамоат транспортининг ҳаракати 22 мартдан эътиборан тўхтатилган.

Транспорт вазирлиги вакилининг айтишича, жамоат транспорти тўхтатилиши муносабати билан давлат ташкилотлари ходимлари учун махсус навбатчи автобуслар ташкил қилинган.

Мамлакат ичида барча авиапарвозлар ва темир йўл қатновлари тўхтатилган.

Қўшни давлатлар билан барча чегара пунктлари ёпилган.

Вирусга чалинган охирги фуқаронинг ҳам чет элдан қайтгани билдирилган.

Айни пайтда Россия ва Туркия каби меҳнат муҳожирлари кўп давлатлардан қайтаётган ўзбекистонликлар аэропортларда муаммоларга дуч келаётганликларини айтишмоқда.

Ўзбекистон расмийлари кўрилаётган фавқулодда чораларга қарамасдан, "фавқулодда ҳолат" иборасини ишлатишмаяпти.

Умидбахш башорат

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг бош санитар врачи Нурмат Отабеков глобал пандемияга қарамасдан, апрел-май ойларига бориб, вирус ўз-ўзидан йўқолиб кетишини башорат қилган.

Kun.uz нашрида 19 март куни чоп этилган интервюсида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, профессор Отабеков инсоният бир-икки ой ичида бу "дарддан фориғ бўлади", деб айтган.

"Бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади", дея ишонч билан таъкидлаган Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича бош маслаҳатчиси.

Аммо у ҳеч қандай илмий далил келтирмаган.

Дунёда

Военно-транспортный самолет Ил-76
Фото муаллифлик ҳуқуқиANADOLU AGENCY

25 март куни жаҳоннинг 7,8 миллиард аҳолисининг чорак қисми ихоталангани маълум қилинди.

Ҳиндистонда 1 миллиард 300 миллионлик аҳолининг ўз уйидан чиқиши буткул тақиқланди.

Британия Шаҳзодаси Чарлз коронавирусни юқтиргани аниқлангани хабар қилинди.

Россияда Президент Путинга яна ҳокимиятда қолишига изн берадиган деб кўрилаётган конституцияга ўзгартириш бўйича овоз бериш қолдирилган.

22 апрелга мўлжалланган овоз бериш қолдирилгани ҳақида Президент Путин халққа телевизион мурожаатида эълон қилган.

25 март ҳолатига кўра, Россияга коронавирусга чалинганларнинг сони 658 ге етган.

Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан бошқа ҳамма муассасаларни ёпишга қарор қилинган.

Испанияда вирусни юқтирган инсонлардан 738 нафарининг бир кунда ҳаётдан кўз юмиши билан қурбонлар сони 3445 га етган, бу билан Испаниядаги қурбонлар сони Хитойдагидан ҳам ортиб кетган.

Хитойда коронавирусдан ўлганларнинг сони 3281 экани хабар қилинган.

Бутун дунёда хасталикни юқтирганларнинг сони 440000 дан ортган, ҳалок бўлганларнинг сони 19700 дан зиёдни ташкил этган, коронавирусдан соғайганларнинг сони қарийб 114 минг экани айтилмоқда.

Душанба куни Италияга Россия ҳарбий учоқлари мутахассислар ва коронавирусга қарши жиҳозларни келтиришган.

Жами 100 нафар мутахасислар орасида вирусологлар ва шифокорлар бор.

Жиҳозлар орасида эса диагностика ва дезинфекция ускуналари мавжуд.

Италияда коронавирусга чалинганлар сони 60 мингга яқинлашган, 5 ярим мингдан ортиқ қурбон бўлган.

Коронавирус ўлимлари бўйича Италия Хитойдан кейин иккинчи ўринда.

Граница США и Канады
Фото муаллифлик ҳуқуқиAFP

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингдан ортган. Нью-Йоркда вазият абгор.

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг 5 фоизи Нью-Йорк ҳиссасига тўғри келмоқда.

Учинчи ўринда Испания.

Эрон ҳам қурбонлар сони бўйича пешқадам.


Больница в Мадриде
Фото муаллифлик ҳуқуқиNURPHOTO

Германияда ҳам вазият мушкул. Бешинчи ўринга чиққан мамлакат кескин чораларга қўл урмоқда.

Хусусан, 2 кишидан ортиқ одамларнинг бир жойга тўпланиши тақиқланган.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг ўзи карантинда.

У билан учрашган шифокорда вирус борлиги аниқланган.

Афиша фильма "Не время умирать"
Фото муаллифлик ҳуқуқиSERGEI KARPUKHIN/TASS

Россияда коронавирусга чалинганлар сони 400 дан ошгани айтилган.

Мамлакатдаги кинотеатрлар ёпилган.

Лондонское метро
Фото муаллифлик ҳуқуқиGETTY IMAGES

Британияда транспорт қатнови чекланмоқда.

Мамлакат бўйлаб паб, ресторан, бар ва тунги клублар ёпилган.

Ҳукумат одамларни уйда қолишга даъват қилмоқда.


Манба: bbc.com


Munosabat bildirmoq


Back to the list