Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

АҚШда коронавирусдан норози шахс теракт содир қилмоқчи бўлди

254

Федераль қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари терактга тайёрланган шахсни йўқ қилди. У ҳукумат коронавирусга қарши етарлича чора кўрмаётганидан норози бўлган. Бу ҳақда “Fox-4” хабар бермоқда.

Телеканал берган маълумотга кўра, Белтон шаҳрида истиқомат қилувчи 36 яшар эркак уни қўлга олиш вақтида отишма уюштирган. Оқибатда у оғир яраланган ва қоеа жойида вафот этган.

ФҚБ вакилларининг сўзларига кўра, "ҳукуматнинг коронавирус вақтида масофани сақлаш ҳақидаги илтимосидан норози бўлган” эркак маҳаллий касалхонани портлатишга тайёргарлик кўрган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига у портлаш мосламасини тайёрлаш учун материаллар йиға бошлаганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 67759 нафар одам чалинди. 64 бемор шифо топган бўлса, 1003 киши вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли



Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list