Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Эронда портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 20 га яқинлашди

174

Эрон пойтахти Теҳрон шимолидаги клиникада портлаш содир бўлди ва унинг ортидан ёнғин келиб чиқди. Бунинг оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб, “Fars” агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ, 13 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

“Mehr” агентлигининг таъкидлашича, портлаш пайтида клиникада 25 киши бўлган. Ўлганлар орасида 10 аёл ва уч эркак бор.

Айни пайтда ўт ўчирувчилар, тез ёрдам ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Портлаш ва ёнғинга нима сабаб бўлгани айтилмаган.



Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list