Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳаёти, иш шароити билан танишилди

188
Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов айни пайтда Россияда хизмат сафарида бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳаёти, иш шароитлари билан танишмоқда.

Шунингдек, минтақалар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасининг маълум қилишича, Саратов ҳукумати раиси Александр Стрелюхит раҳбарлигида ўтказилган Ўзбекистон делегацияси билан мулоқотда Жамшид Ўроқов маъруза қилиб, Ўзбекистонда сўнгги йилларда хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб, меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилганлиги, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилинганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиққанлиги қайд этилди.

Мазкур қарор билан меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади. Шунингдек “Ишга марҳамат” мономарказларида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш бўйича қисқа курслар ташкил этилади. Ушбу қисқа курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик иш берувчиларнинг талабларига мослаштирилади.

Қувонарлиси, 2021 йил 1 январга қадар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистон Республикасида очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилмоқда.


Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list