Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Доҳадаги тинчлик музокаралари: Олдинга силжиш борлиги айтилмоқда

106

"Толибон" ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни бошланган.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Қатар пойтахтида тўққиз кундан буён давом этаётган музокаралар иштирокчилари олдинга силжиш бўлгани ҳақида маълум қилишди. Аммо бу қандай силжиш эканлигига аниқлик киритилмади, деб ёзади Ariana News.

Хусусан, Кобул томонидан Нодир Нодирий ҳар икки томондан мулоқот гуруҳлари якшанба куни «муҳокамалар мақсадида» учрашишганини айтди.

Кобул делегациясининг Twitter орқали маълум қилишича, учрашув бир неча соат давом этган ва тинчлик музокараларининг қоидалари ҳамда асосий мавзулари муҳокама қилинган.

«Толибон» расмий вакили Муҳаммад Наимнинг сўзларига кўра, «томонлар муросага келган ҳолда музокаралар тамойиллари устида ишлаган».

Музокаралар қатнашчилари ҳокимиятни бўлишиш ва ҳукуматдаги портфеллар, аёллар ҳуқуқлари, минглаб толибларнинг Афғонистон хавфсизлик кучлари ихтиёрига ўтиши ва янги давлат қуриш борасидаги бошқа масалалар бўйича турлича қарашларга эга. Дастлабки ҳафтада музокаралар доираси ва жадвали бўйича ҳам бир тўхтамга келинмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Толибон" ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни бошланди.

Музокаралар жараёнининг очилиш маросимида миллий ярашув бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла чиқиш қилди.

"Толибон"га тинчлик музокаралари тўғрисидаги таклифга розилик бергани учун миннатдорлик билдираман. Бугунги кун уруш якунланган кун сифатида ёдда қолади", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, "томонлар Афғонистонга тинчлик олиб келишга қарор қилган".



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list