Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Самара областидаги 900дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси махсус поездда ватанга йўл олди

86

Аввалроқ россиялик блогерлардан бири Самара областидаги мигрантлар лагерининг юқоридан олинган тасвирларини эълон қилганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун ташкиллаштирилган махсус поезд Самара областидан 900дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини олиб йўлга тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда

«23 сентябрь куни Кинель темир йўл станциясидан Тошкентга поезд йўлга чиқди. Ўзбекистон Республикасининг 900дан ортиқ фуқароси ватанга йўл олди. Кинель районидаги вақтинча бўлиб туриш пунктида одамлар қолмоқда. Охирги суткада лагерга ҳеч ким келмади», - деди агентлик суҳбатдоши.

Ўзбекистонликларнинг Бутунроссия конгресси ҳудудий бўлими бошлиғи Дилфуза Собированинг сўзларига кўра, аввалги рейсдан кейин лагерда 3,6 мингдан ортиқ киши қолганди.

«Бундан ташқари, ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари Самарадаги «Курумоч» халқаро аэропортидан Тошкентга чартер рейслар амалга оширилмоқда. Ҳар бир рейсда 135 нафардан йўловчи жўнатмоқдамиз. Чартер рейсига чипта нархи 25 минг 850 рублни ташкил этади. Чипталар лагерда бўлиб турган одамлар рўйхати бўйича сотилмоқда», - деди Собирова.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни россиялик блогерлардан бири Самара областидаги мигрантлар лагерининг юқоридан олинган тасвирларини эълон қилганди. Кадрларда дарё бўйида жойлашган ва ҳеч қандай аҳоли пунктига туташ бўлмаган лагерда бир неча ўнлаб палаткалар, уларда одамлар яшаётгани акс этганди.

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон билан чегарадаги ушбу областга тўпланиши май ойидан бошланган эди.​​



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list