Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда “Толибон” жангарилари ҳужуми оқибатида 28 полициячи ҳалок бўлди

77

Афғонистон жанубида “Толибон” жангарилари ҳужуми оқибатида камида 28 полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ғарб оммавий ахборот воситалари хабар берди.    

Афғонистон ички ишлар вазирлигида полициячиларнинг ҳалок бўлиши тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортилди. Баъзи маълумотларга кўра, полициячилар қатл этилган бўлиши мумкин. 

Воқеа Ўрузғон вилоятининг Ғизоб туманида юз берган. Бу ерда бир неча кундан бери жанговар ҳаракатлар давом этмоқда.

Аввалроқ Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” вакиллари ўртасида музокаралар бошланган эди. Музокараларда муҳокама қилинадиган асосий мавзулар Афғонистонда узоқ муддатга ўт очишни тўхтатиш ва ихтилофни сиёсий йўл билан ҳал қилиш ҳисобланади.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list