Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

133

Мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган.

Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида (АҚШ) «Зиё Арт» ўзбек мактаби иш бошлади, унинг расмий очилиш маросими 2020 йил 19 сентябрь куни бўлиб ўтди

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва «Маҳалла USA» диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди.

Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган бўлиб, қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади: «Ўзбек тили ва адабиёти», «Одобнома», «Тасвирий санъат», «Шахмат» ва «Математика».

Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

Бош консулхона Ўзбекистон ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди, дейилади хабарда. 



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list