Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонда бир гуруҳ аёлларга интернет-террорчилар босим ўтказмоқда

509

Айрим номаълум шахслар томонидан аёлларга тегишли фотосуратлар ҳамда шахсий телефон рақамлари ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилиб, суратлар остига "бу фоҳиша, тез қўнғироқ қилинг" мазмунидаги изоҳларни ёзиб қолдиришмоқда.

Ўзбекистонда бир гуруҳ аёлларга интернет-террорчилар босимига учради. Республиканинг турли ҳудудларидан бўлган аёллар томонидан Sputnik Ўзбекистон нашрига шу масалада мадад сўраб, мурожаат йўлланган.

Маълум бўлишича, айрим номаълум шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда аёлларга тегишли фотосуратлар ҳамда шахсий телефон рақамлари махсус очилган каналлар орқали тарқатилиб, остига "бу фоҳиша, у шу иш билан шуғулланади. Тез қўнғироқ қилинг" мазмунидаги изоҳларни ёзиб қолдиришмоқда.

Жабрдийдалардан бири наманганлик Н.Б. бўлиб, у мактабларнинг бирида ўқитувчилик билан шуғулланади. Аёлнинг айтишича, фотосурати ҳамда телефон рақами номаълум шахслар томонидан телеграмдаги каналлар орқали тарқатилиб, ўз ўқувчилари орасида изза бўлмоқда. "Ёшим анчага бориб қолди, эл-у халқнинг олдида қандай аёл бўлиб кўриняпман", дейди у.

С.Б исмли аёл эса оила бекаси бўлиб, у ҳам шу мазмунда шикоят қилган. Ҳозирда унга беҳаё каналларга аъзо бўлган бегона эркаклардан тинимсиз телефон қўнғироқлари бўлиб, очиқчасига интим мулоқотни таклиф қилишмоқда.

Бекободлик мактаб ўқувчиси Р.Б.га кўра, бир неча кун аввал унга номаълум бир аёл қўнғироқ қилиб, телефон рақамини тарқатиб юбориши билан босим ўтказган. Ўқувчи аёл талаб қилган пулни беролмаслигини айтганида, аёл унинг телефон рақамини Сафия исми билан тарқатиб юборган. Натижада "Сафия"ни истаб, ўқувчига юзлаб эркаклардан қўнғироқ қилинган...

Бундан ташқари тошкентда истиқомат қилувчи Ш.Я исмли аёл ҳам синглиси ҳамда яқин дугоналари билан биргаликда тушган, интернет тармоғида шахсий саҳифасида жойлаштирган фотосуратлари ушбу айтилаётган телеграм каналлари орқали тарқатилганлигини айтади. Аёл оиласи бузилишидан қўрқиб, канал админи билан боғланган, муроса қилиб, ундан суратларини каналдан ўчириб юборишини илтимос қилган. Канал админи эса суратларни 15 $ эвазига ўз каналидан ўчириб ташлашини айтиб, айтилган суммани "веб моней" орқали юборишини талаб қилган ва аёлга ўз ҳисоб рақамини юборган.

Бир кун ўтгач эса, яна ушбу аёлга телеграм канали орқали ёзиб, пул топган ёки топмаганлиги ҳақида сўраган. Аёл ҳали пул топмаганлигини айтганида "канал админи" унинг суратларини каналда қайта тарқатиб юборган.




Манба:  sputniknews-uz. 

Munosabat bildirmoq


Back to the list