Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

“UzAirways” Наврўз байрами арафасида 50 фоизгача чегирмалар жорий этади

10

Авиакомпания 20-22 март кунлари Наврўз муносабати билан мамлакат фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмалар беради.

“Uzbekistan Airways” АЖ 2021 йил 20-22 март кунлари Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмалар эълон қилишини маълум қилди.

Қуйидагилар чегирма билан чипта олишлари мумкин:

- индивидуал йўловчилар учун - 30%; 

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОЎЮ талабалари, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

- оила  (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун -50%;

- нафақахўрлар учун - 50%; 

- ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50%;

-1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

- 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва беғубор ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%; 

- Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%. 



Манба: sputniknews-uz.


Munosabat bildirmoq


Back to the list