Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда март ойида ўзбек тилидаги 12 та телеканал намойиши бошланади

179

SPB TV компанияси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳудудида ўзбек тилидаги телемаҳсулотларни тарқатиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, каналларнинг эфирга узатилиши март ойида Россия ва МДҲнинг турли OTT TV-платформаларида амалга оширилади, баъзи провайдерлар билан аллақачон келишувлар амалга оширилган.

Таъкидланишича, имзоланган келишувга мувофиқ, биринчи марта ўзбек тилидаги телемаҳсулотлар Россия ва МДҲ мамлакатларидаги телевизион платформаларга расмий кириш ҳуқуқини олади. Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб аудитория камида 2,5 миллион томошабинни ташкил қилади.

Томошабинларга Ўзбекистоннинг 12 та миллий каналини кўриш имконияти тақдим этилади. Улар орасида спорт, янгиликлар, оммабоп, кўнгилочар дастурларга мўлжалланган каналлар бўлади.

Контент юқори сифатда ҳавола этилади, телекўрсатувларни хоҳлаган восита орқали томоша қилиш мумкин: турли мобил экранлар, планшетлар, персонал компьютер ва SmartTV. Замонавий имкониятлардан фойдаланиб, турли ҳудудда ўз қизиқишларига қараб, реклама жойлаштириш мумкин, дейилади хабарда.

SPB TV бош директори Кирилл Филипповнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси доимий равишда Россияда яшайди.

“Ушбу аудитория ўз она тилидаги контентдан ажратиб қўйилган эди. Бизнинг МТРК билан келишувимиз бу муаммони ҳал қилади. Ишонаманки, ўзбек тилидаги сифатли ва хилма-хил контент талабга жавоб беради ва пул ишлаш учун янги истиқболларни очиб беради”, дейди Кирилл Филиппов.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list