Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган?

150

2020 йилда 656 347 киши (2019 йилда 497 817 киши) Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу давлат фуқаролигини олганлар сони ўсиб бормоқда.  

Ўтган бир йилда Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар – Тожикистондан 63,4 минг ва Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.

Шунингдек, 10 миллионга яқин чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар миграцион рўйхатга қўйилган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мамлакатимизда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list