Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ироқда америкаликлар фойдаланадиган база ҳужумга учради

189

Ироқнинг Анбар вилоятида жойлашган ва АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган Айн-ал-Асад ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканали маълум қилди. 

Таъкидланишича, ўнта ракета халқаро коалиция ҳарбий базаси яқинига қулаган. 

Нашр манбаларида ҳужум натижасида етказилган зарар миқдори аниқланмаган. 

"Al Jazeera" телеканалининг хабар беришича, Вашингтон Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳларни шу каби бир қатор ҳужумларда айбламоқда, улардан бири шу йилнинг январь ойида базага ҳам урилган. 

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Пентагон АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия-Ироқ чегарасидаги эронпараст ҳарбийлашган гуруҳлар “Катаиб Ҳизбулло”, “Катаиб Саййид аш-Шухада”нинг объектларига зарба берганини маълум қилди. 

Мудофаа идораси бу Эроннинг Америка ва коалицияга қилган ҳужуми учун жавоб эканини маълум қилди. 

АҚШ Сурияга Ироқ разведкаси маълумотига таяниб зарба берди ва уларнинг аниқлигига шубҳа қилмаяпти. 


Манба: qalampir.uz
 


Munosabat bildirmoq


Back to the list