Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик оддий ишчи қаҳрамонга айланди

312
Болалар боғчасининг кириш жойини сувдан халос қилган оддий фаррош ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик фаррош қаҳрамонга айланди, деб хабар қилмоқда маҳаллий телеканал.

Хабарда айтилишига кўра, "шимолий пойтахт"нинг Калинин туманида жойлашган болалар боғчасининг кириш кўчасини тез-тез сув босиб болалар ва ота-оналар у ерни айланиб ўтишга мажбур бўлишаётган экан. Шаҳар коммунал хизматлари ушбу муаммога узоқ вақт давомида эътибо бермаганидан сўнг, оддий фаррош бўлиб ишлайдиган Соҳиб Сайриев ўз и ушбу муаммони ҳал қилишга киришади.

"Бу ерда катта кўлмак бор эди. Мен экскаваторчини ёрдамга чақирдим. У қувур жойлашган жойни қазиб очиб берди. Қолган ишни қўлда бажардим. Шикастланган қувурни полиэтилен труба билан алмаштирдим. Энди сув йўқ", - дейди Соҳиб.

39 ёшли фаррош Соҳиб Сайриев асли самарқандлик. Санкт-Петербургда у 10 йилдан бери бўлиб ишлайди. Ўтган давр мобайнида бирор маротаба унинг иши юзасидан ҳеч ким арз қилмаган.

Ишхонада ҳам унинг ишидан мамнун бўлишди. Соҳибга фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти беришди. Ушбу воқеа ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганидан сўнг Соҳиб ҳақиқий қаҳрамонга айланди.


Манба: sputniknews-uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list