Dolzarb! Цветные революции и НПО

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мьянмада норозилик намойишларида қурбонлар сони ортиб бормоқда

155

Икки ойдирки, Мьянмада ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтганлигига қарши фуқароларнинг норозилик намойишлари тўхтамаяпти.

Хавфсизлик кучлари ҳамда полициячилар билан тинч аҳоли ўртасида бўлаётган тўқнашувлар оқибатида вафот этганлар сони ҳозиргача 510 кишига етди, деб маълум қилди Мьянма сиёсий маҳбусларга ёрдам кўрсатиш ассоциацияси.

Мьянмада ҳарбий ҳукуматга қарши халқ норозиликлари 5 февралда бошланган эди.  

Ассоциациянинг хабар беришича, ҳарбийлар билан тўқнашувда ҳозиргача 2574 киши ҳибсга олинган.

Мьянманинг кўплаб шаҳарларида одамлар кўчаларни тўсиб олган. Ҳарбийлар ҳамда полициячилар намойишчиларни тарқатиш учун сув сепгич техникалар, кўзда ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда. Намойишчилар кўчаларда баррикадалар ортига яшириниб, ҳарбийларга қарата тош улоқтириб жавоб қайтармоқда.

Мьянма хавфсизлик кучлари кундуз куни намойишда фаол бўлган шахсларни суратга ёки видеога олиб, тунда уларнинг уйларига босқин уюштирмоқда. Ҳибсга олинганлар қаерда сақланаётгани сир тутилмоқда.

Куни кеча АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Оқ уй “Мьянмада демократик йўл билан сайланган ҳукумат қайтарилмагунга қадар” ушбу мамлакат билан 2013 йилда имзоланган савдо ва инвестиция тўғрисидаги битим ижросини тўхтатади, деб хабар берди.

"Америка Қўшма Штатлари Мьянма халқининг мамлакатни иқтисодий юксалтириш ва ислоҳотларни амалга ошириш пойдевори бўлган демократик ҳукуматни қайтариш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди", — дейилади баёнотда.  



Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list