Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда мигрантлар учун 3та асосий мақом жорий этилади

190

Россияда мигрантлар учун 3та асосий мамлакатда бўлиш мақоми пайдо бўлади. Бундай чоралар "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш (чиқиш) ва мамлакатда бўлиш (яшаш) шартлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

“Учта асосий миграция мақоми жорий этилмоқда: мамлакатда қисқа муддат бўлиш (90 суткагача), узоқ муддат бўлиш ва доимий яшаш, унинг доирасида чет эл фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида қонуний равишда яшашлари мумкин", - деб жавоб беришди Россия ИИВ Sputnik Ўзбекистон сўровига.

Мигрантларнинг фарзандлари, агар ота-оналари Россияда ишласа, узоқ муддатли яшаш учун рухсатнома олишлари мумкин.

Бундан ташқари, чет элликлар Россия фуқаролигини олиш учун яшаш гувоҳномасини олишлари керак. Ўз навбатида, яшаш гувоҳномаси квота доирасида олинган вақтинчалик яшаш рухсатномаси мавжуд бўлганда берилади. Янги қонун кучга киргач, доимий яшаш асосий миграция мақомига айланади ва келгусида чет элликларга Россия фуқаролигини олиш учун давогарлик қилиш имкониятини беради.

ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йил январ-феврал ойларида 1 миллион 84 минг фуқаро миграция ҳисобига олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кам.



Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list