Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мянмадаги тўқнашувларда бир кун ичида 83 киши ҳалок бўлди

135

Мянмада куч тузилмалари ходимлари ва намойишчилар орасида давом этаётган тўқнашувларда бир кун ичида 83 киши ҳалок бўлди. 10 апрел ҳолатига кўра, феврал бошидан бери давом этаётган тўқнашувлар қурбонлари сони 701 нафарга етди.  

Мянмада сиёсий маҳкумларга ёрдам бериш уюшмаси маълумотларига кўра, 9 апрелда Баго шаҳрида 82 киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда 3,1 мингдан кўпроқ киши ҳибсда ушлаб турилибди, 63 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 656 кишининг ҳибсга олинишига ордер берилган.

Аввалроқ БМТ Мянмадаги фуқаролик уруши хавфидан огоҳлантирганди.

1 февралда Мянмада ҳарбий тўнтарув амалга оширилиб, мамлакат раҳбарияти ҳокимиятдан четлатилганди. Ўшандан бери мамлакатда ҳарбийлар сиёсатига қарши норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Намойишлар куч тузилмалари томонидан кескин тарзда бостирилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list