Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда пулсиз кўчада қолган олти нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

307

Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳрига олиб келинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, улар вақтинча хостел ва иссиқ овқат билан таъминланган.

«Ватандошларимизни қийин аҳволга тушиб қолиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ёрдам бериш мақсадида мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фуқаролар билан суҳбатлашди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вужудга келган муаммолар ечими, шу билан бирга, фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари Бош консулхона назоратига олинган.

Аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати биносида бўлиб ўтган Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида чет элда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик мигрантларга молиявий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани маълум қилинган ва 27 минг нафар ишсизга 20 миллиард сўмга яқин нафақа тўлаб берилган эди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list