Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Уч кишини Туркияга жўнатаётган аёл Тошкент аэропортида ушланди

340

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, тадбир давомида фуқаро Д.Х. уч нафар аёлга (1992, 1995 ва 1999 йилда туғилган) ўз ҳисобидан авиачипта сотиб олиб берган.

Қайд этилишича, Д.Х. уларни Туркия Республикаси Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга ёллаб, Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Анталия” йўналиши орқали жўнатаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилди.

Департамент маълумотига кўра, айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list