Dolzarb! Информация для родителей

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келган аёллар аниқланди

322

Тошкент шаҳар Учтепа туманида К.А, Р.Х. ва Р.Л. исмли аёллар махсус диний маълумоти бўлмай туриб, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёл ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келгани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) мувофиқ суд томонидан уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

«Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш қонунчилигимизда тақиқланади. Агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига асосан (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин», — дейилади идора хабарида.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 25 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб, уларни калтаклаган ака-укалар ушлангани, Самарқанд вилояти ИИБ масжидларнинг бирида вояга етмаган бола сўроқ қилингани тасвирланган видеога изоҳ бергани тўғрисида хабар берилганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list