Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россиянинг Приморск ўлкасида иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиянинг Приморск ўлкасида иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

320

Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан Приморск ўлкаси Надежденский туманида қурилаётган турар жойлар қурилишида ишлаш учун Сурхондарёдан келган 30 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатидан сўнг, мазкур қурилиш объектида меҳнат мигрантлари ва иш берувчи иштирокида учрашув ўтказилди.

Маълум бўлишича, ушбу қурилиш объектига ўзбекистонликлар ишлаш учун танишлари орқали келган. Ишни бошлагандан сўнг, уларнинг паспортлари иш берувчи томонидан патент расмийлаштириш учун олинган ва ўз вақтида қайтариб берилмаган. 8 нафар фуқаро бошқа ишга ўтишини билдирганда иш берувчи уларнинг ишдан кетишига қаршилик кўрсатган.

Учрашувда иш берувчи ва меҳнат мигрантлари иштирокида ушбу масалалар муҳокама қилиниб, фуқароларнинг ҳужжатлари қайтариб берилди. Ишдан кетмоқчи бўлганларга рухсат бериш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирилди.

Иш берувчига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик ўрнатиши тавсия этилди.

Бундан аввал Сенат Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонликларнинг видеомурожаати юзасидан ўрганиш натижаларини эълон қилгани, Россияда бўлиб турган ўзбекистонликлар оммавий муштлашув билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб огоҳликка чақирилгани ҳамда Россияда икки оёғидан айрилиб, хотирасини қисман йўқотган аёл Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list