- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Москвада оммавий муштлашувда қатнашган 50га яқин мигрант "депорт" қилинди
Москвада оммавий муштлашувда қатнашган 50га яқин мигрант "депорт" қилинди
Россиядаги оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант мамлакатдан “депорт” қилинди.
Бу ҳақида “Спутник”га таяниб Zamon.uz хабар бермоқда.
Москва полицияси матбуот хизмати бошлиғи Владимир Васенин сўзларига кўра, “Кузминки” метро бекати яқинида оммавий муштлашувда иштирок этган 46 нафар хорижлик Россиядан депортация қилинган. Яқин кунларда яна 41 нафар мигрант Россиядан чиқариб юборилади.
Маълумотларга кўра, суд қарори билан 87 киши Россия ИИВ Москвадаги бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига 90 сутка муддатга жойлаштирилган.
Саккиз нафар мигрантга нисбатан “безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Манба: darakchi.uz